Жамият

фаолиятининг предмети ва максадлари

«MARKAZIY DEXKON BOZORI» aksiyadorlik jamiyati (матн давомида "жамият" деб номланади) Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 29 мартдаги 171-сонли ва 1995 йил 4 декабрдаги 448-сонли карорлари асосида Андижон вилоят Давлат мулкини бошкариш ва тадбиркорликни куллаб-кувватлаш бошкармасининг 1996 йил 22 майдаги 677-сонли буйруги билан Андижон шахар «Жахон» дехкон бозори негизида таъсис этилган.


Жамият фаолиятининг асосий мақсади ахоли ва хўжалик юритувчи субъектларга улар томонидан ноозиқ-овқат хамда озиқ-овқат махсулотларининг олди-сотди жараёнларини амалга оширишга савдо комплексидаги мавжуд воситалар билан ёрдам берган холда барча шароитларни яратиш; Савдо комплексида тадбиркорлар томонидан сотилаётган махсулотларни тегишли ташкилотларни жалб қилган холда фойдаланишга яроқли ва ахолини соғлиги учун зарарсиз холда сотилишини назорат қилиш; Савдо комплексида фаолият юритувчи тадбиркорлар, хўжалик субъектларига хамда харидорларга махсулотларни комплекс худудига олиб келиш ва олиб чиқиш, юк сақлаш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш; Жамият асосий фаолиятидан ташқари қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланиш хуқуқига эга:

- мижозларга мехмонхона, транспорт хизмати, автосервис,транспорт воситаларини ювиш, умумий овқатланиш, маиший хизмат ва саёхат хизматларини кўрсатиш;

- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ равишда ташқи иқтисодий фаолият юритиш;

- ўз пул маблағларидан ва буюмларидан фойдаланиш хамда эгалик килиш;

- Ўзбекистондаги ва хориждаги банк муассасаларида хисоб рақамларини очиш, шу жумладан валюта хисоб рақамларини очиш;

- молия кредит ташкилотларидан сўм ва бошқа хориж валюталари кўринишида кредит олиш;

- бошка корхона ва ташкилотлар чиқарган қимматбахо қоғозларни сотиб олиш ва шундай қоғозларни ўзи хам муомалага чиқариш;

- ходимлар штат жадвалини ва таркибини, иш хақи миқдорини мустақил белгилаш;

- мутахасисларни зарур бўлганда чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ва чет эллик мутахасисларни қабул килиш;

- Ўзбекистон ва хорижий давлатларда ваколатхоналар, шахобчалар, жамиятлар, уюшмалар, жамғармалар ва қўшма корхоналар очишда қатнашиш;

- жамият иш жараёнини яхшилаш учун ички низомлар қабул килиш ва бу низомларни мустақил равишда устамалар, жарималар ва мукофотлар системасини ишлаб чиқиш;

- хорижий давлатларга инвестиция ва реинвестиция қилиш;

- улгуржи ва чакана савдо-сотиқ учун «Савдо уйлари» тижорат марказларини очиш;

-ўз фаолияти мақсадларини бажариш учун реклама, хомийлик, мехр-шавқат тадбирлари, ким ошди савдолари, фестиваллар, конкурслар, махсус кўргазмалар ва бошқа тадбирларни Ўзбекистон ва бошка хорижий давлатларда ташкил килиш, ўтказиш ёки қатнашиш;

- қонунда белгиланган тартиб асосида пул буюм лотерея ўйинларини ташкил этиш ва сотиш;

- спорт ўйинларини ташкил этиш ва пуллик хизматлар кўрсатиш;

-Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида таъқиқланмаган барча бошқа фаолиятларни амалга ошириш;

-Жамиятнинг махсус рухсат талаб этадиган (лицензия) фаолияти, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

- Жамият бажариладиган ишлари асосан жамиятга тегишли булган бино, дукон ва расталарни ижарага бериш хизматлари яъни ижара хизматларини кўрсатади.