Эълонлар ва янгиликлар

ЭЪЛОН МАТНИ

“Марказий дехкон бозори” акциядорлик жамияти
 АКЦИЯДОРЛАРИ ДИККАТИГА!

Хурматли акциядорлар!
“Марказий дехкон бозори”акциядорлик жамияти акциядорларининг 2015 йил якунлари бўйича навбатдаги ҳисобот йиғилиши 2016 йил 25 июнь куни соат 10-00да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади.
Манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳар Фитрат кўчаси  246 уй
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9-00 дан бошланади.
КУН ТАРТИБИ :
1.Жамият акциядорларининг 2015 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
2.Санок комиссияси таркибини тасдиқлаш;
3.Жамият бошқаруви раисининг 2015 молия-хўжалик йили фаолияти (бизнес-режа ижроси) юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш;
4.2015 молия-хўжалик йили фаолияти якуни бўйича жамият йиллик ҳисоботини, шу жумладан, баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
5.Жамиятнинг 2015 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви ҳисоботини тасдиқлаш;
6.Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш юзасидан, аудиторлик ташкилотларидан берилган таклифларини кўриб чиқиш ва тасдиқланган аудитор ташкилотига тўланадиган хизмат хақининг энг кўп миқдорини белгилаш;
7.Жамиятнинг 2015 йил якунлари бўйича тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш;
8.Жамиятнинг 2015 йил якунлари бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш;
9.Жамият кузатув кенгашининг 2015 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
10.Жамият кузатув кенгаши аъзолари таркибини сайлаш;  
11.Жамият тафтиш комиссияси аъзолари таркибини сайлаш;
12.Жамият ижроия органи раҳбарини сайлаш (шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш).
13.Жамиятда “Корпоратив бошқарув кодекс”ини жорий этиш тўғрисида;
14.Жамиятнинг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни тасдиқлаш;
15.Жамиятнинг “Умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги “Ижро органи тўғрисида”ги, “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги ва “Ички аудит тўғрисида”ги ички низомларининг янги тахририни тасдиқлаш;
16.Жамиятнинг “Ахборот сиёсати тўғрисида”ги, “Ички назорат тўғрисида”ги, “Дивиденд сиёсати тўғрисида”ги, “”Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида харакат қилиш тартиби тўғрисида”ги, “Корпоратив маслаҳатчи тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва ижроия органининг аъзоларини рағбатлантириш тўғрисида”ги низомларини қабул қилиш;
17.“Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамияти Низом жағармасини Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан жамиятга берилаётган объектлар ҳисобига ошириш ва қўшимча акциялар чиқарилиб, шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига ёпиқ усулда жойлаштириш тўғрисида.

Акциядорларнинг умумий йиғилишда қатнашиш учун Ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар, жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.
Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳар Фитрат кўчаси  246 уй)
Акциядорларга умумий йиғилиш ўтказилиши ҳакида ҳабар бериш учун 2016 йил 13 июнь ҳамда умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар реестри 2016 йил 21 июн ҳолатига тузилади.
Реестр ёпишга қарор қилган орган:  Кузатув кенгаши.
Реестр ёпилиши ҳакида қарор қабул қилинган сана: 10.06.2016 йил
Маълумот олиш учун тел. +998-95-200-06-17.

Кузатув кенгаши